
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эрондаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Эрон терма жамоасига қарши илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Эронга қарши режалаштирилган ўртоқлик учрашувларининг биринчисида мезбонлар бироз устунлик қилишди ва иккинчи бўлимда киритилган жавобсиз учта гол эвазига ғалаба қозонишди. Бу ҳақда ЎФФ матбут хизмати маълум қилди.
Ўйиннинг дастлабки бўлимида асосан қарши ҳужум тактикасида тўп сурган Хосе Мария Мендез жамоаси бир қатор ҳафвли вазиятларни яратди, аммо имкониятлардан фойдалана олмади. Ўйиннинг иккинчи таймида эронлик футзалчилар фаолроқ ҳаракат қилишди ва якунда йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Терма жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик ўйини 29 август куни бўлиб ўтади.
Таъкидлаш жоиз, мазкур ўйинлар ҳар иккала терма жамоа учун ҳам сентябрь ойида Колумбияда старт оладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати баҳсларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Ўртоқлик учрашуви
28 август. Машҳад, Эрон
Эрон – Ўзбекистон 3:0 (0:0)
Голлар: Фарҳод Тавакколи (24), Муҳаммад Тоҳирий (31), Муҳаммад Кешаварз (34)
Четлатишлар: Аҳмад Исмоилпур – Жавлон Аноров, Константин Свиридов, Фарҳод Абдумавлонов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар