19:00 / 30.03.2024
454

Икки етакчи легионеримиз U23 Осиё кубогида қатнашмаслиги мумкин

Икки етакчи легионеримиз U23 Осиё кубогида қатнашмаслиги мумкин
Хабарингиз бор, апрель ойида Қатарда футбол бўйича U23 Осиё кубоги бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам қатнашади.

Ушбу турнирда икки етакчи футболчимиз иштирок этмаслиги мумкин. Миллий Олимпия Қўмитаси бош котиби Ойбек Касимовнинг маълум қилишича, Осиё кубоги ФИФА кунларидан ташқари бўлганлиги сабаб, "Ланс" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Абдуқодир Ҳусанов ва ЦСКА аъзоси Аббосбек Файзуллаевларнинг клублари ҳали ҳам футболчиларимизни қўйиб юборишга рухсат бермаган.

Эслатиб ўтамиз, кучли учликка кирган терма жамоалар Олимпиадага йўлланмани қўлга киритади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Икки етакчи легионеримиз U23 Осиё кубогида қатнашмаслиги мумкин