22:55 / 06.04.2024
157

Миржалол Қосимов: "Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради"

Миржалол Қосимов: "Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради"
Суперлига 5-туридан ўрин олган "Сурхон" - ОКМК (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ҳайит айомми билан барчани қутлайман. Ўйиндан кўнглим тўлмади. Футболчилар майдонга ғалабани қўлга киритиб бўлгандек тушишди. Бугун яхши ўйнай олмадик. "Сурхон" жамоаси эса бугун ҳақли ғалабани қўлга киритди. Сўнги 15 дақиқада жонландик ва ҳужум қила бошладик. Лекин ўйин сўнгида ҳужум қилишни бошлаб ғалаба қилишнинг иложи йўқ.

- Ўйин сўнгида жамоангиз ҳужумлари кўпайди. Бунинг асосий сабаби эса ёш футболчилар Абдураззоқов ва Ҳолмуродовларнинг майдонга туширилгани. Икки ёш футболчини эртароқ ўйин қўшиш варианти ёки асосий таркибда имконият бериб кўриш ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Ёш футболчилар тезкор ва жисмоний томонлама ҳам анча кучли. Ҳолмуродов бугун гол ҳам урди ва тўп билан яхши муомала қила олиши исботлади.

- Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Жамоа билан бирга бўлсангиз барча саволларингизга жавоб топасиз. Ёш футболчилар ҳар доим ўз устида ишлаши керак. Улар асосий жамоага келди ва буёғига асосий таркибдан жой олади деган эмас. Ҳолмуродов Туркиядаги йиғин доирасида 6та учрашувда иштирок этди ва 4та гол урди, аммо Суперлига ўйинларида эса гол урмади. Азиз ҳали ўз устида кўп ишлаши керак. Меҳнат қилса яқин орада терма жамоа сафида бўлиши ҳам мумкин.

- "Сурхон" клуби ОКМК учун ноқулай рақиб бўлиб қолди. Сизнинг фикрингиз қандай? Асадбек Каримовнинг ўйинини кўрдингиз. Каримов ўтган мавсум ҳам ОКМКга гол урганди.

- Футболда ноқулай ва омадсиз рақиб деган тушунчаларга эътибор бермайман. "Сурхон" сафида битта Асадбек Каримов ўйнамади. Майдонга чиқиб яхши футбол намойиш этиш керак ва шундагина ноқулай рақиблар қолмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради"