06:30 / 07.04.2024
150

“Атлетик” Испания кубоги соҳибига айланди

“Атлетик” Испания кубоги соҳибига айланди
Футбол бўйича Испания кубоги финал баҳси 6 апрель, шанба куни бўлиб ўтди.

Унда Севильядаги майдонда асосий соврин учун курашда “Атлетик” “Мальорка”ни мағлуб этиб, бош соврин соҳиби бўлди. Учрашувнинг асосий вақтида ғолиб аниқланмади ва жамоалар пенальтилар сериясига йўл олишди. Пенальтилар сериясида “Атлетик” клуби мальоркаликлардан устун келишди.

Шу тариқа, Эрнесто Вальверде шогирдлари 40 йил ўтиб Испания кубоги соҳибига айланишди. Жамоа сўнгги бор бош совринни 1984 йилда қўлга киритган. Бильбао жамоаси ўз тарихида 24 марта кубок соҳибига айланиб, бу борада “Барселона”дан кейинги ўринда бормоқда. “Реал” ҳисобида ушбу мусобақада 20 та ғолиблик бор.

Испания кубоги
Финал баҳси

6 апрель, шанба
“Атлетик” – “Мальорка” 1:1, Пенальтилар серияси — 4:2
Голлар
: 0:1 – Дани Родригес (21), 1:1 – Сансет (50).
“Атлетик”: Агирресабала, Де Маркос, Вивиан, Паредес, Берчиче (Лекуэ, 105), Pradoс (Весга, 46), Руис де Галаррета (Гомес, 80), Сансет (Муниаин, 90), Уильямс, Уильямс (Беренгер, 90), Гурусета (Рауль Гарсия, 90).
“Мальорка”: Грэйф, Гонсалес, Раило, Валент (Маффео, 90), Копете (Настасич, 105), Тони Лато (ван дер Хэйден, 110), Дани Родригес (Радонич, 74), Дардер (Морланес, 62), Саму Кошта, Ларин (Санчес, 62), Мурики.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Атлетик” Испания кубоги соҳибига айланди