
Италия А Серияси 31-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Аталанта" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди.
Майдон эгалари сафида голларга Аугелло ва Виола муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голи Скамакка номига қайд этилди. Легионеримиз Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди ва жамоасининг биринчи голига ассистентлик вазифасини бажариб берди.
Ўйиндан сўнг "SofaScore" ва "WhoScored" порталлари футболчиларга қўйилган балларни тақдим этди. Марҳамат, қуйида ҳамюртимиз неча баллга лойиқ кўрилгани билан батафсил танишиш имконига эгасиз.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар