Италия А Сериясининг 31-тури Сардиния аҳолисини хурсанд қилди. Юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиш учун курашаётган “Кальяри” ўз мухлислари кўз ўнгида Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олишга уринаётган “Аталанта”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Кучл рақиб – “Аталанта”нинг катта устунлигини Элдор Шомуродов йўққа чиқарди. Легионеримиз биринчи бўлим охираларида рақиб ҳимоячиларини доғда қолдириб, Томмазо Аужеллога суперпас оширди. Ҳисобни тенглаштириб олган “Кальяри” футболчилари устунликни тўлиқ ўз томонига оғдириб, мағлубиятни 2:1 ҳисобидаги ғалабага айлантирди.
“Кальяри” бош мураббийи Клаудио Раньери ўйин борасидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Ғалабанинг аҳамияти ҳақида
Муҳим уч очко қўлга киритилди. Биринчи даврада 15 очко жамғаргандик. Ҳозир ҳам ҳали чемпионат якунланмай туриб, яна шунча очко тўпладик. Йигитлар ажойиб ғалабани қўлга киритди. Буюк жамоани енгдик. Энди кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Худди мана шундай курашишимиз керак.
Жамоа ҳақида
Ажойиб ўйинчилардан таркиб топган жамоам бор. Улар бир бирига ёрдам беради, охиригача курашади, ишига содиқ. Жамоада гол учун яхши пас оширадиган ўйинчилар бор. Энди “Интер” билан бўладиган ўйин ҳақида бош қотирамиз.
Курашиш ҳақида
Мен йигитлардан ҳар доим охиригача курашишни талаб қиламан. Оддий вазиятлар натижани у ёки бу томонга ҳал қилади. Бугунги ғалаба – футболчиларнинг кучли иродаси ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши натижасидир.
Шомуродов ҳақида
Элдор Шомуродов яна бир бор зўр ўйнади. Лападула машғулотларда кўнгилдагидек ҳаракат қила олмади ва шунинг учун уни бу гал майдонга туширмадим. Менга бир бирига ёрдам берадиган ўйинчилар керак. Шомуродов чаққон, тез югура оладиган футболчи. Бугун шогирдларимнинг барчасига балли!
Мақсад ҳақида
Биз хавфли ҳудуддан чиқиб кета олдик. Бу ўзимизга боғлиқ эканини шогирдларимга айтган эдим. Биз мамнунмиз, жамоами зўр, чунки ҳеч ким курашдан қочмайди. Лекин бошқа жамоалар ҳам кураш олиб бораётганини яхши биламиз. Ҳали кураш олдинда, рақобат тўхтагани йўқ.
“Кальяри” футболчилари навбатдаги учрашувни 14 апрель куни А Серия пешқадами “ИНтер”га қарши рақиб майдонида ўтказади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади