
Англия Премьер-лигасининг 32-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Ливерпуль”ни қабул қилди.
Меҳмон жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ 84-дақиқада пенальтидан тўп киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Бу гол мисрлик футболчиси номини “Олт Траффорд” тарихига муҳрлади.
Муҳаммад Салоҳ “Манчестер Юнайтед”нинг уй аренасида мезбонлар дарвозасини энг кўп ишғол қилган рақибга айланди. Салоҳнинг бу аренада киритган голлари сони олтитага етди.
Аввалги рекорд “Ливерпуль” вакили Стивен Жеррардга тегишли эди. оСбиқ футболчи “Олд Траффорд”да бешта гол урган.
Муҳаммад Салоҳ жорий мавсумда барча турнирларда 35 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 23 маротаба ишғол қилган ва 13 марта жамоадошларига голли пас узатган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар