
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров ЖЧ-2018 саралаши сўнгги босқичида Сурияга қарши кечадиган ўйин ҳақида фикр билдирди.
- Эртага бизни жуда масъулиятли ўйин кутиб турибди. Саралашни қандай бошласак, шундай давом эттирамиз. Шу сабабли эртага имкон қадар яхши натижага эришиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Биз ғалаба учун майдонга тушамиз.
Сурия терма жамоасининг ҳужум чизиғи анча кучли. Улар ҳужумни жуда тез ривожлантирадилар. Биз йиғин бошланганидан буён, мана 4-5 кундирки уларни ўрганмоқдамиз. Бу жамоа биздан ҳеч қанақасига кучли эмас ва уни мағлубиятга учрата оламиз, - дейди Сервер Жепаров.
Манба: www.fut.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар