Элдор Шомуродов кейинги пайтда юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиш учун жиддий кураш олиб бораётган “Кальяри” клубининг халоскорига айланиб бормоқда. Аслида легионеримиз ҳуқуқий жиҳатдан “Рома”га тегишли эканини ҳаммамиз яхши биламиз.
Сардинияликлар уни 1 миллион евро тўлаб, бир мавсумга ижарага олган. “Кальяри”да яна 9 миллион евро эвазига Шомуродовни тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи ҳам бор.
Элдор Сардинияга келганидан кейин анчагача ўзини кўрсата олмади. Клуб раҳбарияти қишки трансферлар вақтида ҳужумчимиздан воз кечмоқчи ҳам бўлди.
Бироқ селекция хизмати янги ҳужумчи топа олмагани, таркибдаги олдинги чизиқ вакилларининг аксариятида жароҳат кузатилаётгани боис, бош мураббий Клаудио Раньери ўзбек футболчисини кетишига рухсат бермади.
Тажрибали мураббийнинг бу қарори қисқа фурсатда ўзини оқлади. Жароҳатидан тузалиб майдонга қайтган Элдор жамоасига катта фойда келтиряпти ва “Кальяри”нинг 13-ўринга кўтарилиб олишига хизмати сингди.
“Кальяри” клуби фаолиятини мунтазам ёритиб келаётган calciocasteddu.it сайти жамоа мухлислари ўртасида махсус сўров ўтказди. Ушбу нашр мухлислар ҳукмига “Шомуродов трансферини тўлиқ сотиб олишга лойиқми?”, деган саволни ташлади.
Сўров ҳали давом этмоқда. Ҳозирги натижалар Элдор Шомуродов мухлислар ишончини ва симпатиясини қозониб бўлганини кўрсатмоқда.
Сўровномада иштирок этаётганларнинг 75 фоизи ўзбек ҳужумчисини жамоада олиб қолиш керак, деган фикрни қўллаб-қувватламоқда. Қолганлари эса, легионернинг ўйинини мавсум охиригача кузатиш лозим, деган қарашга эга.
Элдор Шомуродов жорий мавсумда А Серияда жами 16 та учрашув ўтказиб, иккита гол ва учта ассист муаллифи бўлди. Легионеримиз умумий ҳисобда майдонда 555 дақиқа ўйнаган.
“Кальяри” навбатдаги учрашувни 14 апрель куни Милан шаҳрида чемпионат пешқадами “Интер”га қарши ўтказади. Элдор Шомуродов бу учрашувда ҳам бошланғич таркибга киритилиши кутиляпти. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади