А Серияда қолиш учун курашаётган “Кальяри” кейинги пайтда катта ўсишга эришди. Жамоага ҳақиқий фойда келтираётган ўйинчилардан бири Элдор Шомуродов экани эътироф этилмоқда.
Италиянинг энг машҳур нашрларидан La Gazzetta dello Sport газетаси мусобақа пешқадами "Интер" билан бўладиган учрашувдан олдин сардинияликларнинг қаҳрамонига айланиб бораётган ўзбек легионеридан интервью олди.
А Серияда қолиш учун кураш ҳақида
Биз олдимизда қолган ўйинларнинг барчасини ўтган якшанба куни “Аталанта”га қарши ўйнаганимиздек ўтказишга ҳаракат қиламиз. Ҳе қачон таслим бўлмаймиз ва бўшашмаймиз. Бугундан бошлаб, 26 майгача бўладиган ҳар бир учрашув финалга тенг бўлади.
“Интер” ҳақида
Мен ҳеч қачон “Интер”га гол урмаганман. Лекин уларга қарши ўйнаганман. Бу жамоа жуда кучли, шунинг учун ҳам улар мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Лекин бизнинг ҳам ўзимизга хос жиҳатларимиз бор ва шу орқали очко ишлаб олишга ҳаракат қиламиз.
Менга “Интер”дагилардан Генрих Мхитарян ёқади. Арманистонлик футболчи билан рус тилида мулоқот қиламиз. У жуда кучли ижрочи, хотиржам ва ақл билан ўйнайди. Мхитарян жамоа учун кўп нарса қилади. “Рома”га ўтганимда у менга катта ёрдам берган.
“Рома” ҳақида
“Рома”даги ишларимнинг ҳаммаси ҳам мен ўйлаганчалик кечмади. Лекин ўзим ҳам майдонда шиддатли ва қатъиятли бўлишим керак эди. Рим ажойиб шаҳар, фантастик даражадаги мухлисларга эга.
Бошқа жамоаларнинг қизиқиши ҳақида
Қишки трансферлар вақтида бир неча жамоалар агентларим орқали менга қизиқиш билдиргани рост. Чорловлар бор эди, мен қолишни истадим.
Жароҳатим менга узоқ муддат майдонга тушиш имконини бермади. Лекин бу ҳам яхшиликка. Чунки бу ҳолат майдонга тўғри иштиёқ билан қайтишимга ёрдам берди. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман.
Дубль ҳақида
“Салернитана”га иккита гол урганимдан катта қониқиш ҳосил қилдим. Зито Лувумбо майдонда кўп югуради, менинг эса, тезлигим катта.
Мен ҳужум чизиғида бир неча позицияда ўйнай оламан. Марказий ҳужумчи сифатида ҳам ўйнашим, чап қанотга кўчиб ўтишим ҳам мумкин.
Клаудио Раньери ҳақида
Агар Клаудио Раньери қўл остида ўйнамоқчи бўлсанг ўзингни тўлиқ бағишлашинг керак. Агар у сенинг тайёр эканингни ва бор имконингни ишга солаётганингни кўрса, албатта майдонга туширади. Мен мана шуларни ўргандим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман ва майдонга тушяпман.
Фаолиятини қайси жамоада давом эттириши ҳақида?
“Кальяри”да қоламанми ёки “Рома”га қайтаманми, ҳозирча бу ҳақида гапиришга анча эрта. Бу масалани чемпионат якунланганидан кейин ҳал қиламиз. Мен, рафиқам ва икки фарзандим бу ерда бахтиёрмиз, шаҳар жуда сокин. Борис Радунович билан анча дўстлашиб олдим. Бу ерга келиб, балиқ истеъмол қилишга кўникдим, аввал уни кўп емасдим. Бу ерда ҳаммаси ажойиб.
Янги ўйинчилар ҳақида
Январда Йерри Мина ва Жанлука Гаэтано сафимизга қўшилди. Гаэтано яхши сифатларни мужассам этган. Мина эса, ҳимоя чизиғининг ҳақиқий етакчиси ҳисобланади. Жамоамиз бирдам ва биз А Сериядаги ўрнимизни сақлаб қола оламиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Тошкентда жамоат транспорти нархи 3 минг сўмгача ошиши кутиляпти
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган цех аниқланди
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди