08:46 / 15.04.2024
683

Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)

Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)
Фото: Getty Images
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 32-турида “Кальяри” 14 апрель, якшанба куни “Интер”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу баҳсда Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган “Кальяри” “Интер” жамоаси билан меҳмонда дурангга имзо чекди.

Дастлаб, Тюрам ҳисобни очган бўлса, Шомуродов чиройли зарба билан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Орадан кўп ўтмай Чалханоглу пенальтини аниқ амалга оширди. Мураккаб рақиб билан ҳаракат қилишига қарамай меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.

Ушбу баҳсдан кейин “Кальяри” турнир жадвалида 14-ўринда қолди. “Интер” чемпионлик йўлида давом этмоқда.

“Интер” — “Кальяри” 2:2
Голлар
: 1:0 – Тюрам (12), 1:1 – Шомуродов (64), 2:1 – Чалханоглу (74), 2:2 – Виола (82)
“Интер”: Зоммер, Дармиан (Думфрис, 75), Ачерби, Бастони (Бюкенен, 86), Биссек, Димарко (Карлос Аугусто, 76), Мхитарян (Фраттези, 64), Чалханоглу, Барелла, Санчес (Арнаутович, 76), Тюрам.
“Кальяри”: Скуффет, Ди Пардо (Дзаппа, 78), Мина, Хацидякос (Ветеска, 88), Оберт, Ауджелло, Янкто (Прати, 29), Макумбу, Сулемана, Лувумбу (Виола, 78), Элдор Шомуродов (Лападула, 78).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)