19:40 / 16.04.2024
437

Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди

Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди
А Сериянинг 32-турида Элдор Шомуродов “Интер” дарвозасини ишғол қилган вазиятда легионеримизга тўпни жамоадоши Зито Лувумбо ташлаб берди.

Шомуродовнинг зарбаси дарвоза тўридан жой олди ва анголалик ҳужумчи гол ассистентига айланди.

Голли пас Зито Лувумбо учун муҳим бўлиб чиқди. Статистикага ихтисослашган OPTA платформаси тарқатган маълумотга кўра, 22 ёшли Лувумбо А Серияда камида бешта голли пас узатган энг ёш футболчига айланди.

Зито Лувумбонинг ҳисобида жорий мавсумнинг 25 та учрашувида рақиблар дарвозасига урилган тўтта гол ҳам бор.

Элдор Шомуродов эса, 17 та учрашувда учта гол ва учта ассист муаллифи бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди