date
views 6 296

Ўзбекистон ЖЧ-2018 саралаш босқичини ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон ЖЧ-2018 саралаш босқичини ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йили Россияда бўладиган жаҳон чемпионати Осиё саралаш мусобақаси учинчи босқичи дастлабки учрашувида Сурия футболчилари устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда "Газета.uz" хабар беради.

«Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган ўйин биринчи 3 очкони қўлга киритган Ўзбекистон жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Александр Гейнрих гол муаллифи бўлди.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Жанубий Корея Хитой устидан 3:2 ҳисобига устун келди.

Ўзбекистон термасининг навбатдаги учрашуви 6 сентябрь куни Қатар термасига қарши кечади
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон ЖЧ-2018 саралаш босқичини ғалаба билан бошлади