05:46 / 17.04.2024
198

ЕЧЛ. 1/4 финал. “Барселона”ни «қизил», «Атлетико»ни «сариқлар» тўхтатди

ЕЧЛ. 1/4 финал. “Барселона”ни «қизил», «Атлетико»ни «сариқлар» тўхтатди
Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб ўйинлари 16 апрель, сешанба куни бўлиб ўтди.

“ПСЖ” сафарда “Барселона” меҳмони бўлди. Учрашувнинг 12-дақиқасида Рафинья дарвозани ишғол қилди. 29-дақиқада каталонияликлар ҳимоячиси Араухо рақиб футболчиси Барколани йиқитгани учун қизил карточка билан жазоланди. Қолган дақиқаларда “Барселона” бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур бўлди. Шундан сўнг ўйин сценарийси бошқача тус олди. Дастлаб, 40-дақиқада Усмон Дембеле мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимни эса парижликлар кучли босим билан бошлади. 54-дақиқада Витиня қулай тарзда тўпни ўзига ўнглаб олиб, дарвозага йўллади ва Париж клубини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 61-дақиқада эса Килиан Мбаппе пенальтини голга айлантирди. Сўнгги дақиқаларда Килиан дублни расмийлаштирди ва “ПСЖ” икки ўйин натижасига кўра 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

“Боруссия Д” эса ўзида “Атлетико”ни қабул қилди. Учрашувнинг 34-дақиқасида Юлиан Брандт ҳисобни очди. 39-дақиқада Маацен дортмундликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Биринчи бўлим 2:0 ҳисоби билан якунланди.

Иккинчи бўлим бошида эса Матс Ҳуммелс ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 64-дақиқада Корреа ҳисобни тенглаштирди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, “Боруссия” футболчиси Фюллькруг жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. 74-дақиқада эса Забицер ҳисобни 4:2 кўринишига олиб келди.

Икки ўйин натижасига кўра якуний ҳисоб — 5:4 “Боруссия Д” фойдасига.

Шу тариқа ярим финалда “ПСЖ” ва “Боруссия Д” ўзаро тўқнаш келади.

ЕЧЛ. 1/4 финал. 16 апрел
Жавоб ўйинлари

Барселона — ПСЖ 1:4 (Биринчи ўйин — 3:2)
Голлар
: 1:0 – 12 Рафинья, 1:1 – 40 Дембеле, 1:2 – 54 Витиня, 1:3 – 61 Мбаппе (пенальти), 1:4 – 89 Мбаппе.
“Барселона”: тер Стеген, Кунде, Араухо, Кубарси, Жоау Канселу (Жоау Феликс, 82), Гундўған, де Ёнг (Лопес, 82), Педри (Ферран Торрес, 62), Рафинья, Ямал (Мартинес, 34), Левандовски.
“ПСЖ”: Доннарумма, Ҳакими, Маркиньос, Эрнандес, Мендеш, Фабиан Руис (Асенсио, 77), Витиня, Заир-Эмери (Угарте, 80), Коло-Муани, Дембеле, Барколя (Ли Кан Ин, 77), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Мартинес (40), Мбаппе (40), Фабиан Руис (45+1), Левандовски (50), Маркиньос (62), Гундўған (64), Доннарумма (87).
Четлатиш: Араухо (29), Хави (56).

Боруссия Д — Атлетико 4:2 (Биринчи ўйин — 2:1, мадридликлар ғалаб қозонишган)
Голлар
: 1:0 – 34 Брандт, 2:0 – 39 Матсэн, 2:1 – 49 Ҳуммелс (автогол), 2:2 – 64 Корреа, 3:2 – 71 Фюллькруг, 4:2 – 74 Забицер.
“Боруссия Д”: Кобел, Рюерсон, Ҳуммелс, Шлоттербек, Матсэн, Ройс, Забицер, Жан, Брандт, Санчо (Озжан, 86), Адееми (Байно-Гиттенс, 66), Фюллькруг.
“Атлетико”: Облак, Молина (Барриос, 46), Хименес, Эрмосо, Витцель, Аспиликуэта (Рикельме, 46), Коке, Де Пол (Сауль, 84), Льоренте, Гризманн, Мората (Корреа, 46).
Огоҳлантиришлар: Аспиликуэта (30), Рюерсон (43), Эрмосо (45+1).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. 1/4 финал. “Барселона”ни «қизил», «Атлетико»ни «сариқлар» тўхтатди