20:00 / 17.04.2024
177

U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон илк турда Малайзияни ишончли ҳисобда мағлуб этди

U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон илк турда Малайзияни ишончли ҳисобда мағлуб этди
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқичининг илк турида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Малайзияга қарши баҳс олиб борди. Унда вакилларимиз 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Дастлабки голни пенальтидан Жасур Жалолиддинов киритди. Иккинчи голга эса Улуғбек Ҳошимов муаллифлик қилди.

Шу тариқа, олимпиячиларимиз дастлабки турни муҳим ғалабани тантана қилди. Навбатдаги турда ҳамюртларимиз Қувайтга қарши саф тортади, беллашув 20 апрель куни Тошкент вақти билан 20:30 да старт олади.

Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 2:0
Гол
: Жасур Жалолиддинов (пенальти) 10, 1:0, Улуғбек Ҳошимов (Ҳусайн Норчаев) 83, 2:0

Ўзбекистон: 1. Абдувоҳид Нематов, 2. Саидазамат Мирсаидов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 10. Жасурбек Жалолиддинов (Иброҳим Ибрагимов, 74), 11. Отабек Жўрақўзиев (Ҳусайн Норчаев,46), 13. Маҳмуд Маҳамаджонов, 15. Умарали Раҳмоналиев (Диёр Холматов,63), 18. Алибек Давронов, 20. Русланбек Жиянов (Улуғбек Ҳошимов,63), 22. Алишер Одилов, 23. Абдурауф Бўриев.
Захира: Владимир Назаров, Ҳамидулло Абдунабиев, Зафармурод Абдираҳматов, Асадбек Раҳимжонов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Ҳожимат Эркинов.
Малайзия: 16. Азим Ал Амин, 3. Убаидуллаҳ Шамсул, 5. Харит Ҳаиқал Адам Афкар, 7. Муҳаири Ажмал (18. Дарил Шам,70), 9. Алифф Изван (6. Нажмуддин Акмал,46), 10. Луқман Ҳаким (22. Ҳақими Азим Росли, 61), 12. Нооа Лаине, 14. Зикри Ҳалили, 15. Фергус Тиерней, 17. Сяхир Башаҳ (4. Муҳаммад Абу Ҳалил,46) 19. Сафван Мазлан.
Захира: 1. Фирдаус Имран Фадҳил, 2. Аиман Юсни, 8. Т.Сараванан, 11. Алиф Зикри, 13. Умар Ҳакеем, 20. Азрин Афиқ, 21. Саифул Жамалуддин, 23. Сих Изҳан.
Огоҳлантириш: Сяхир Башаҳ (Малайзия) 10, Сафван Мазлан (Малайзия) 26

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон илк турда Малайзияни ишончли ҳисобда мағлуб этди