Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Қувайт - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда ҳамюртларимиз 5:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Голларга Алибек Давронов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ҳожимат Эркинов, Диёр Холматов ва Ҳусайн Норчаев муаллифлик қилди. Қайд этиш лозим, Норчаев ҳакам томонидан қўшиб берилган вазиятларда Норчаев пенальтидан фойдалана олмади. Шунингдек, рақиб футболчиси Ал-Тавил 73-дақиқада қизил карточкага лойиқ кўрилди.
Икки учрашувдан сўнг 6 очко қўлга киритган вакилларимиз ўз гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Худди шунча очкога эга Вьетнам билан кейинги турда 1-ўрин масаласини ҳал қиламиз.
Кувайт - Ўзбекистон - 0:5
Голлар: Алибек Давронов 32, - 0:1 (Муҳаммадқодир Ҳамралиев). Муҳаммадқодир Ҳамралиев 49, - 0:2 (Жасур Жалолиддинов). Ҳожимат Эркинов 55, - 0:3 (Жасур Жалолиддинов). Диёр Холматов 86 пенальти, - 0:4. Ҳусайин Норчаев 90+5, - 0:5 (Зафармурод Абдираҳматов).
Голга айланмаган пенальти: Ҳусайн Норчаев 90+3 (дарвозабон).
Кувайт: 1.Абдулраҳмон Ал Фадҳли, 2.Муҳсин Ғариб (14.Солиҳ Ал Меҳтаб, 88), 4.Юсуф Ал Ҳоқон, 5.Абдулраҳмон Ал Даиҳани, 6.Холид Ал Фадҳли, 8.Фаҳад Ал Фадҳли (12.Ҳамад Ал Тавил, 58), 10.Ҳуссайн Муҳсин, 11.Абдулраҳмон Карам (13.Султон Ал Фараж, 21), 18.Монтасер Ал Абдулсалом, 19.Жараҳ Ал Ҳилоли (9.Салмон Муҳаммад, 46), 21.Абдулраҳмон Ал Рашиди (20.Мутаз Ал Энази, 58).
Захира: 22.Абдулраҳмон Марзуқ, 23.Абдулраҳмон Ал Ҳарби, 3.Файсал Ал Шатти, 15.Абдулазиз Абдулазиз, 16.Маҳди Дашти, 17.Талал Ал Қаиси.
Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 3.Зафармурод Абдираҳматов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев (2.Саидазамат Мирсаидов, 60), 7.Ҳожимат Эркинов, 9.Улуғбек Ҳошимов (20.Русланбек Жиянов, 60), 10.Жасурбек Жалолиддинов (8.Иброҳим Ибрагимов, 68), 17.Диёр Холматов, 18.Алибек Давронов (16.Асадбек Раҳимжонов, 68), 19.Ҳусайн Норчаев, 23.Абдурауф Бўриев (15.Умарали Раҳмоналиев, 78).
Захира: 1.Абдувоҳид Неъматов, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 11.Отабек Жўрақўзиев, 13.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 22.Алишер Одилов.
Огоҳлантиришлар: Фаҳад Ал Фадҳли 14, Муҳсин Ғариб 42, Султон Ал Фараж 48, Алибек Давронов 51, Ҳолид Ал Фадҳли 73,
Четлатиш: Ҳамад Ал Тавил 71. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди
Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади
Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади
Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди?
Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади
Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди