Россия Премьер-лигасида совринли ўринлар учун курашаётган ЦСКА 25-турда ўз майдонида “Ахмат”дан аламли мағлубиятга учради.
Қолаверса, “армиячилар” кейинги турда “Спартак” билан бўладиган ўйиндан олдин уч нафар етакчиси хизматидан фойдалана олмайдиган бўлди. Аббосбек Файзуллаев 7–дақиқадаёқ огоҳлантириш олди, Виллиан Роша 19-дақиқада, Игорь Дивеев 89-дақиқада майдондан четлатилди.
Аббосбек 25 апрелга белгиланган кейинги турда “Спартак”га қарши учрашувдан кейин Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида Осиё кубогида иштирок этиш учун Қатарга йўл олиши кутилаётган эди. “Ахмат” билан бўлган баҳснинг бошидаёқ мавсумдаги тўртинчи огоҳлантиришни олган ва кейинги учрашувни ўтказиб юбориши аниқ бўлган легионеримизни терма жамоага эртароқ етиб бориш учун атайин қўпол ўйнаганликда айблаётганлар ҳам бор.
Россия футболини ёритиб бораётган matchtv.ru сайти мухбирлари вазиятга ойдинлик киритиш борасида ЦСКА бош мураббийи Владимир Федотов ва Аббосбек Файзуллаевнинг ўзи билан фикр алмашди.
— Аббосбек Файзуллаев “Спартак” билан бўладиган баҳсни ўтказиб юборади. Ўтган ўйиндан олдин у билан суҳбатлашганмидингиз?
— Биз унга учрашувнинг бошиданоқ сариқ карточка олма, деб бақирган эдик. У бизни эшитди. Ўша вазият хавфли эмасди, лекин кураш вақтида ўйинчи ҳамма нарсани унутади.
— Аббоснинг хаёли терма жамоада бўлган, деган ҳиссиёт йўқми?
— Буни унинг ўзидан сўрайсиз.
— Сиз сўрамадингизми?
— Йўқ ҳали.
Сайт мухбирлари Аббосбек Файзуллаевни ҳам саволга тутди.
— Сиз огоҳлантиришни атайин олдингизми?
— Йўқ, мен унақа одам эмасман.
— Терма жамоага учиб кетяпсизми?
— Билмайман.
Аббосбек Файзуллаев ЦСКАнинг ҳужумларини ташкил этишда асосий фигура ҳисобланади. “Спартак” билан бўлажак дербида ўзбек легионерининг хизматига эҳтиёж бор эди. Яқинда ЦСКА раҳбарияти 20 ёшли ҳужумкор футболчини “Спартак” билан ўйиндан кейин Осиё кубогида иштирок этаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ихтиёрига қўйиб юбориш ҳақида қарор қабул қилганди.
Аббос Осиё кубоги бош соврин ва ёзда Парижда бўладиган Олимпия ўйинларига чиқиш учун курашаётган терма жамоамиз ихтиёрига 26 апрелда етиб бориши режалаштирилганди. Энди ҳамюртимизда Тимур Копадзе жамоасига бир неча кун эрта бориш имкони туғилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди