08:05 / 23.04.2024
82

“Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди

“Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 33-турида “Интер” 22 апрель, душанба куни “Милан”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида Франческо Ачерби ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим “нераззури”нинг кичик устунлиги билан якунланди.

Иккинчи бўлим бошида “Интер” футболчиси Маркус Тюрам ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. 80-дақиқада Томори ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Қолган дақиқаларда дарвозалар дахлсиз қолди ва “Интер” ушбу учрашувда 3 очкони ўзиники қилди.

Шу тариқа Симоне Инзаги шогирдлари очколари сонини 86 тага етказди ва Италия чемпионлигини қўлга киритди. Бугунги ўйинда мағлубиятга учраган “Милан” 2-ўринда ва унинг ҳисобида 69 очко мавжуд.

“Милан” — “Интер” 1:2
Голлар
: 0:1 – 18 Ачерби, 0:2 – 49 Тюрам, 1:2 – 80 Томори.
“Милан”: Менян, Калабрия, Томори, Габбия, Эрнандес, Лофтус-Чик (Чуквуэзе, 68), Пулишич, Адли (Беннасер, 68), Рейндерс (Жиру, 52), Муса (Окафор, 77), Рафаэл Леау.
“Интер”: Зоммер, Дармиан (Думфрис, 84), Ачерби, Павар, Бастони, Димарко (Карлос Аугусто, 78), Мхитарян, Чалҳанўғлу (Аслани, 84), Барелла (Фраттези, 77), Тюрам, Мартинес.

Огоҳлантиришлар: Барелла (22), Мартинес (32), Эрнандес (36).
Четлатишлар: Думфрис (90+3), Эрнандес (90+3), Калабрия (90+7).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди