
Англиянинг амалдаги чемпиони – “Лестер” жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди топ-клубларнинг таклифини рад этиб, “тулкилар” сафида қолишга қарор қилиши ҳақида айтиб ўтди.
“Қолиш учун кўп сабаблар бўлди. Мен барча деталларни ўйлаб чиқдим: нима содир бўлиши мумкин, қаерда бўлишим ёки бўлмаслигим. Ана шу вақтда юрагим ва онгим менга шу ерда қолишни айтди.
Бу менинг профессионал фаолиятимдаги энг қийин қарор бўлди. Аммо мен яқиндагина профессионалга айландим. Умуман олганда, қарор қабул қилиш мен учун осон кечмади”, – деди Варди.
Манба: fut.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар