Футбол бўйича Бундеслиганинг 33-турида “Байер” сафарда “Бохум” меҳмони бўлди.
Унда чемпион клуб мезбонлар дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди. Учрашувнинг биринчи бўлим сўнгги дақиқаларида Шик ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда белгиланган пенальтини аниқ амалга оширган Бонифасе ҳисобни 0:2 га етказди.
Иккинчи бўлимда Адли, Станишич ҳамда Грималдо ўз ҳисобига голлар ёздириб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди.
Шу тариқа Алонсо жамоасининг барча турнирлар доирасида мағлубиятсиз серияси 50 та ўйинга етди. Леверкузен клуби 352 кундан бери ютқазмаяпти.
Бундеслига
33-тур баҳси
“Бохум” — “Байер” 0:5
Голлар: 0:1 — Шик (41), 0:2 — Бонифасе (45+2, пенальти), 0:3 — Адли (76), 0:4 — Станишич (86), 0:5 — Грималдо (90+3).
“Бохум”: Риманн, Пасслак, Ордец, Шлоттербек, Бернардо (Машович, 46), Виттек, Лосилла (Беро, 61), Штегер, Остерхаге, Асано (Эрманн, 20), Ҳофманн (Дашнер, 61).
“Байер”: Градецки, Станишич, Та, Тапсоба, Коссуну (Ҳофманн, 64), Артур, Жака (Пуэрта, 80), Андрих, Телла (Грималдо, 80), Шик (Адли, 69), Бонифасе (Иглесиас, 69).
Огоҳлантиришлар: Телла (27), Шлоттербек (45+1), Ордец (63).
Четлатиш: Пасслак (15). “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди