14:32 / 22.05.2024
311

Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун жуда қимматга тушди

Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун жуда қимматга тушди
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски Ла Лиганинг 37-турида "Райо Вальекано" дарвозасини ишғол қилди.

Польшалик форвард учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ каталонияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди ва жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

Бироқ унинг голи клубни унчалик хурсанд қилмади. Гап шундаки, 35 ёшли футболчининг шартномасида "Барселона" учун мавсум давомида 25 та гол ургани учун "Бавария"га 1,25 миллион евро бонус тулаши қайд этилган.

Левандовски "Райо Вальекано" дарвозасига Ла Лигадаги 18, бошқа мусобақалар билан қўшиб ҳисоблаганда 25-голини урди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун жуда қимматга тушди