Япониянинг Кобе шаҳрида бўлиб ўтган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Дунёнинг 103 та мамлакатидан мингдан ортиқ пара атлет иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 13 та медал жамғариб, умумжамоа ҳисобида Буюк Британия, АҚШ, Германия, Ҳиндистон ва Эрон каби етакчи давлатларни ортда қолдирган ҳолда 3-ўринни эгаллади.
Таъкидлаш керакки, бу Ўзбекистон Паралимпияси тарихида биринчи бор содир бўлмоқда. Таққослаш учун, терма жамоамиз бундан аввалги 2 та жаҳон чемпионатида 10 ва 9-ўринларни эгаллаган эди.
Бундан ташқари, Нурхон Қурбонова ҳамда Асила Мирзаёрова ўз йўналишларида жаҳон рекордларини янгилашга муваффақ бўлди.
Жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган пара атлетлар билан яна бир бор таништириб ўтамиз:
Олтин
- Қудратуллахон Маъруфхўжаев – ядро улоқтириш
- Қудратуллахон Маъруфхўжаев – диск улоқтириш
- Ҳусниддин Норбеков – ядро улоқтириш
- Нурхон Қурбонова – найза улоқтириш
- Асила Мирзаёрова – узунликка сакраш
- Ёқутхон Холбекова – узунликка сакраш
- Сафия Бурханова – ядро улоқтириш
Кумуш
- Бобуржон Омонов – ядро улоқтириш
- Дилафруз Аҳмадхонова – ядро улоқтириш
- Кубаро Ҳакимова – ядро улоқтириш
- Моҳигул Ҳамдамова – диск улоқтириш
Бронза
- Маъруфжон Муродуллоев – 400 метрга югуриш
- Нурхон Қурбонова – ядро улоқтириш «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари