date
views 113

“Байер” “Кайзерслаутерн”ни мағлуб этиб, Германия Кубоги соҳибига айланди

“Байер” “Кайзерслаутерн”ни мағлуб этиб, Германия Кубоги соҳибига айланди
Футбол бўйича Германия Кубогининг финалида “Байер” 25 май, шанба куни “Кайзерслаутерн”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 17-дақиқасида Гранит Жака ҳисобни очди. Бўлим охирида Коссуну қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Иккинчи бўлимда “Байер” бир киши кам бўлиб ўйнаган бўлса-да, фаолликни тўхтатмади. Жаканинг голи ўйинда ягоналигича қолди ва Хаби Алонсо шогирдларига ғалаба келтирди.



Шу тариқа “Байер” Германия Кубоги ғолибига айланди. Бир неча кун олдин Европа Лигасида “Аталанта”га имкониятни бой берган жамоа, бу сафар финални қўлдан чиқармади.

Германия Кубоги
Финал
25 май, шанба


“Кайзерслаутерн” — “Байер” 0:1
Гол
: 0:1 – 17 Жака.
“Кайзерслаутерн”: Крал, Элведи, Томиак, Пухач, Симмер (Туре, 90), Редондо (Опоку, 83), Риттер, Рашл (Клемент, 83), Калоч, Солински (Тачи, 74), Ханслик (Ахе, 46).
“Байер”: Градески, Фримпонг (Телла, 90), Та, Тапсоба, Коссуну, Грималдо (Инкапиэ, 85), Жака, Ҳофманн (Адли, 46), Андрих, Вирц (Гложек, 90), Шик (Станишич, 46).
Огоҳлантиришлар: Коссуну (3), Элведи (86), Клемент (90+5), Градески (90+6).
Четлатиш: Коссуну (44).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Байер” “Кайзерслаутерн”ни мағлуб этиб, Германия Кубоги соҳибига айланди