Ўзбекистон Суперкубогида "Насаф"га қарши ўйиндан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди ва берилган саволларга қуйидагича жавоб берди.
- Ўйин ҳақида...
- Ўйин ҳақида ортиқча гапиришдан фойда йўқ. Ўйин сифати бўйича йигитлардан розиман, улар борларини беришди. Футболчиларимиз ўз даражасини кўрсатишди. Афсуски, яна хатоларимиз бизга панд берди.
- "Насаф" жамоаси 4 кишини майдонга тушираётган пайтда сиз 3 нафар футболчини чақиргандингиз, кейин эса тўсатдан қарорингизни ўзгартириб, бир нафар футболчини туширдингиз. Бу Бердиевнинг қарорларидан кейинги ўзгартиришмиди?
- Биз мажбурий ўзгариш қилишга мажбур бўлдик. Бу футболчи чарчаб қолгани туфайли амалга оширилди. Футболчиларимиз 18-19 ёшда, ҳали ёш.
- Мураббийлар баъзида пенальтилар сериясида дарвозабонни алмаштиради. Сизнинг заҳира посбонингиз тушишга тайёр турганди. Уни тушириш истагингиз бормиди?
- Бизда дарвозабонлар мураббийи бор. Биз унинг қарорига кўра иш тутамиз.
- Пенальтини ижро этганларни сиз танлаб бердингизми?
- Футболчилар ўзлари танлашди. Мен улар билан маслаҳатлашган ҳолда шундай қарорга келдим. Шахсан мен футболчиларни пенальтилар сериясига тайёрлайдиган мураббийлар тоифасидан эмасман.
- Заҳирадаги имкониятларимиз кам деб айтдингиз. Бу Элит Чемпионлар Лигасида клубга қийинчилик туғдирмайдими?
- Ёзда трансферлар қиламиз. Камида ёзгача шу таркиб билан ўйнашимиз керак. Элит ОЧЛгача режа бўйича ишлашда давом этамиз.
- "Пахтакор" гол урганидан кейин жамоа анча ортга қайтиб, ҳимояланишга эътибор қарата бошлади. Нима учун шундай бўлди?
- Футболчиларга тўпни назорат қилишни буюрдим. Аммо ёш футболчилар тўп назоратида қийинчиликка дуч келишмоқда. Ҳозирча тўпни ўзида сақлай оладиган футболчилар кам. Буни уқтириб, ўйин пайтида гапимни етказишга уриндим, аммо бу жуда қийин бўлди. Эҳтимол, куч етишмагани боис тўпни назорат қилмагандирмиз.
- Холдорхонов сўнгги учрашувларда қайдномадан жой олмаяпти. Бунга сабаб нима эди?
- Йўқ, унинг ўйинларида пасайиш кузатилгани учун шунчаки ўринбосарлар жамоасига юбордик.
- "Пахтакор"га келганингиздан кейин жамоани етакчилар бирин-кетин тарк этишмоқда ва молиявий имкониятлар камайиб бормоқда...
- Бизда молиявий қийинчиликлар борлигини ким айтди? Футболчи жамоани тарк этишни хоҳладими, уни жамоада олиб қолишдан маъно йўқ. Бу уларнинг ҳуқуқи ва улар кетгани тўғри ҳам бўлади.
- Кўриниб турибдики, таркибдаги футболчилардан кўнглингиз тўлмаяпти. Буни бот-бот таъкидлаб келмоқдасиз. Бундай воқеалар ривожига қачонгача чидайсиз?
- Биз академиямизга таяниб иш тутамиз ва бу раҳбариятнинг қарори. Сиз кечаги "Пахтакор"ни унутинг, бу йил бошқа жамоани кўрасиз. Келган пайтимда 2 марта чемпион бўлгандик. Ҳозир бошқа жамоа шаклланди. Бугун айрим футболчилар биринчи марта майдонга тушишди, "Бунёдкор" стадионини энди кўриб туришибди. Умуман олганда, йигитлар борларини беришди, бунинг учун раҳмат айтаман. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди