Фото: “ПФЛ”
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган “Бунёдкор” — “Нефтчи” ўйини 1 июнь, шанба куни бўлиб ўтди.
Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ўйинни ҳужумкор руҳда бошлади. Меҳмонлар жамоасининг ҳужумчиси Нсунгуси Эффионг 25-дақиқада ажойиб зарба билан ҳисобни очди. 6 дақиқа ўтиб “Нефтчи”нинг яна бир хавфли ҳужуми гол билан якунланди. Фарғоналикларнинг узоқдан йўллаган зарбаси Нсунгусининг оёғига тегиб йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди.
Учрашувнинг сўнгида Ҳусайн Норчаев ҳисобни 0:3 кўринишига олиб келди ва “Нефтчи” жамоаси Тошкентдан уч очко билан қайтадиган бўлди. Ушбу ғалабадан сўнг жамоа ҳисобидаги очколар сони 17 тага етди ва фарғоналиклар “Навбаҳор” ҳамда “ОКМК” жамоалари билан тенглашиб олди.
Суперлига
10-тур
1 июнь, шанба
“Бунёдкор” — “Нефтчи” 0:3
Голлар: 0:1 — Нсунгуси Эффионг (25), 0:2 — Нсунгуси Эффионг (31), 0:3 — Ҳусайн Норчаев (90)
“Бунёдкор”: 1. Марин Любич, 3. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 4. Нажмиддин Нормуродов, 5. Момчило Рашо, 7. Суҳроб Иззатов, 8. Фране Чиряк (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 68), 10.вРасул Йўлдошев (57.Амир Тўрақулов, 58), 11. Темурхўжа Абдухолиқов (25. Амирбек Саидов, 58), 22. Усмонали Исмоналиев, 66. Азизбек Тўлқинбеков (92.Тони Йович, 68), 77. Музаффар Олимжонов (18.Наримонжон Аҳмаджонов, 82).
“Нефтчи”: 1. Ботирали Эргашев, 2. Зоир Жўрабоев, 8. Кетелин Карп, 9. Хусайн Норчаэв, 11. Жавоҳир Қаҳрамонов, 14. Хуршид Мухторов, 17. Санжар Қодирқулов, 20. Анвар Ғофуров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 70. Аббос Ғуломов, 99. Нсунгуси Эффионг.
Огоҳлантиришлар: Темурхўжа Абдухолиқов (23), Зоир Жўрабоев (45), Санжар Қодирқулов (50), Музаффар Олимжонов (64), Наримонжон Аҳмаджонов (83).
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди