АҚШнинг Ню-Жерси штатида Ўзбекистон вақти билан 2 июнь тонгида UFC 302 мусобақаси бўлиб ўтди.
Кечанинг асосий жанги Ислом Махачев ва Дастин Порье ўртасида кечди. Доғистонлик спортчи 5-раундда Порьени бўғиш услубида мағлуб этди.
Турнирнинг бонуслари эълон қилинди. Кевин Ҳолланд ва Михал Олексейчук қарама-қаршилиги энг яхшилардан бири деб топилди ва 50 минг доллар бонус ажратилди. Ҳолланд 1-раундда Олексейчук устидан ғалаба қозонганди.
Ислом Махачев ва Дастин Порье қарама-қаршилиги кечанинг энг яхши жанги деб топилди. Ушбу жанг иштирокчиларига ҳам 50 минг доллар бонус берилди.
UFC 302 турнирининг бошқа натижалари билан танишинг:
- Шон Стрикленд (28-6) тўлиқ давом этган жангда Пауло Коста (14-3) устидан очколар эвазига ғалаба қозонди;
- Жаилтон Алмейда (21-3) Александр Романовни (17-3) 1-раундда бўғиш услубида мағлуб этди;
- Ренди Браун (19-5) Элизеу Залески дос Сантосни (24-8-1) очколар ҳисобига мағлубиятга учратди;
- Роман Копилов (13-3) Сезар Алмейдани (5-1) очколар ҳисобига мағлуб этди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди