23:20 / 02.06.2024
117

Александр Хомяков: "Вақт тиғизлиги туфайли U-21 жамоаси ўйинларига боролмаяпман"

Александр Хомяков: "Вақт тиғизлиги туфайли U-21 жамоаси ўйинларига боролмаяпман"
Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- "Пахтакор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Ўйин натижасига таъсир кўрсатган кўп жиҳат биринчи бўлимда содир бўлди. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади, кетма-кет голлар ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди, устунликка эга бўлдик. Ҳужумлар ташкил этдик, гол ҳам киритдик, бироқ буларнинг ҳаммаси бизни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

- Андижонлик мухлислар ҳақида фикрингиз қандай? Улар ҳақида ҳозир ҳамма жойда гапиришаяпти...
- Албатта, Андижонда футболни яхши кўришади. Бизнинг мухлислар энг яхши эканини ҳар доим ҳис қилганмиз. Бу каби қўллаб-қувватласангиз, сиз учун жуда ёқимли. Клубда мухлислар билан ишлаш амалиёти яхши йўлга қўйилган.

- Бугунги голларда марказий ҳимоячиларнинг хатолари кўзга ташланди. Ротация қилиш вақти келмадимикан?
- 3 та гол бу жуда кўп. Ҳимоячилар хатога йўл қўйди, тўғри. Лекин мағлубият учун бутун жамоа айбдор бўлади. Рақиб қарши ҳужумларда жамоамизда саросима кўзга ташланди. Бу саволга ҳозир аниқ жавобим йўқ.

- Марлен Чобанов, Суҳроб Бердиев каби футболчилар бугунгача майдонга туширилмади. Бунинг сабаби нима?
- Биз ҳозир жамоанинг оптимал таркибини шакллантириш борасида ишлаяпмиз. Менинг қарашларимга кўра, барча жараён босқичма-босқич амалга ошади.

- Сиз нега ўринбосарлар иштирокидаги ўйинларга келмайсиз?
- Бу вақт тиғизлиги билан боғлиқ. Бизда масъулиятли вазифа бор ва ишлашимиз керак. Имкон қадар боришга ҳаракат қиламан. Ёрдамчи мураббийлар менга ҳар бир ўйин жараёни ҳақида етарлича ахборот бериб боришади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Александр Хомяков: "Вақт тиғизлиги туфайли U-21 жамоаси ўйинларига боролмаяпман"