75
Таэквондо WT. Ўзбекистон терма жамоаси ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тенгсиз бўлди
1-3 июнь кунлари Корея Республикасининг Мунгёнг шаҳрида таэквондо WТ бўйича ҳарбийлар ўртасида 27-жаҳон чемпионати ўтказилди. Турнирда 20 дан ортиқ мамлакатдан 300 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.
Уч кун давом этган мусобақада Ўзбекистон эркаклар ва аёллар миллий терма жамоалари ҳам барча вазн тоифаларида тўлиқ таркибда иштирок этди.
Қувонарлиси, мусобақа якунига кўра, спортчиларимиз 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин:
Улуғбек Рашитов (68 кг)
Жасурбек Жайсунов (80 кг)
Шухрат Салаев (87 кг)
Никита Рафалович (+87 кг)
Феруза Содиқова (62 кг)
Гулсанам Алижонова (73 кг).
Кумуш:
Мадина Мирабзалова (57 кг)
Светлана Осипова (+73 кг).
Бронза:
Самира Адашалиева (46 кг)
Зухра Тожиматова (49 кг)
Маржона Примова (53 кг)
Озода Собиржонова (67 кг). “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди