ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Туркманистон (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида...
- Футболчиларни ғалаба билан табриклайман. Биринчи таймда кўплаб имкониятлар бўлди, аммо унумли фойдалана олмадик, иккинчи бўлимда эса рақибга босимни давом эттирдик ва керакли натижага эришдик. Ҳозирги кунда барча терма жамоалар бизни ҳурмат қилишади. Умид қиламанки, сентябрь ойида ҳам футболчилар шундай яхши формада бўлишади.
- Танаффусда шогирдларингизга нималар дедингиз?
- Туркманистон доим тўрт ҳимоячи билан ўйнаб келарди, бугун эса беш ҳимоячи билан ўйнади. Шу боис, иккинчи таймда тўрт ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилдик. Ҳар бир ўйиндан ўзимизга янги нарса ўрганамиз, бугун Ҳусниддин Алиқуловни ўнг қанотда ўйнатиб кўрдик ва у бизни ҳайрон қолдирди. Айниқса, учинчи голда унинг узатмаси яхши чиқди.
- Биринчи таймда Остон Ўрунов жуда қулай имкониятда Шомуродовга тўпни оширмади. Ўша вазият учун Ўруновга нимадир дедингизми?
- Йўқ, ҳеч нарса деганим йўқ. Сабаби, дунё даражасидаги топ футболчиларда ҳам бундай ҳолат учраб туради.
- Терма жамоанинг мағлубиятсиз серияси 14 тага етгани билан табриклайман. Камбэклар бўйича ҳам ажойиб натижа қайд этилди. Сиз келганингизда, терма жамоада иккита муаммо бор эди: марказий ҳимоядаги муаммо ҳал этилди. Аммо айни пайтда Абдувоҳид Неъматов ажойиб формада, Ўткир Юсупов Қатардаги Осиё кубогида 5 та ўйиндан 4 тасида хато қилди. Балки Неъматовга имконият берарсиз?
- Дунёнинг энг кучли дарвозабонлари ҳам хато қилади. Терма жамоа дарвозабонлар мураббийи тавсиясига кўра, Юсуповни майдонга туширамиз. Ҳужумчилар ҳам гол ура олмайди, аммо дарвозабон гол ўтказса, ҳаммага кўринади.
- Пенальтилар серияси ўзбек футболининг муаммоси ҳисобланади. Шу камчиликни ҳам тўғриласа бўладими?
- Пенальтини машғулотда тепиш жуда осон, ўйин пайтида эса босим буткул бошқача бўлади. Машғулотда 50 минг томошабин ҳамда камералар бўлмайди. Ўйин пайтида эса босим ва қўрқув бўлади, ҳатто Месси ҳам кўплаб пенальтидан гол ура олмаган. U-23 Осиё кубоги финалини ТВ орқали томоша қилдим, бизнинг футболчи пенальтидан гол ура олмади. Бундай ҳолат учраб туради. Негадир Суперлигада ҳам пенальтиларни легионерлар тепишмоқда: "Навбаҳор"да нимагадир Искандеров эмас, Табатадзе, "Пахтакор"да эса Черан ва ҳоказо. Терма жамоада машғулот ўтказиш учун икки кунгина вақт бўлди, шундан бир кунини пенальтиларга бағишласак, менимча, нотўғри бўлади.
- Барчамиз Туркманистон кучли терма жамоа эмаслигини биламиз, бугун таркибда ротация қилсангиз бўлмасмиди?
- Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида ротацияга йўл қўйиб бўлмайди. Гонконг ва Эрон ўртасидаги ўйинни кўрдингизми? Эрон сафида Азмун, Тареми каби етакчилар майдонга тушишди. 10 йилдан буён бирга ўйнаб келаётган футболчилар ўйнашди. Узоқ сафарга бориб, Гонконгга қарши учрашувда асосий футболчилар ўйнашди. Файзуллаевдан сўраб кўринг, 23 ёшгача терма жамоада ўйнаш қандай ва МТЖда тўп тепиш қандайлигини айтади. Дунё футболида иккинчи таймда майдонга тушган футболчиларнинг натижага ҳиссаси катта бўлмоқда. Бизга Жаҳон чемпионатига чиқиш учун 10 нафар футболчи етмайди, камида 17-18 нафар футболчи керак.
- Шомуродов терма жамоа сардори, лекин бугун охирги 15 дақиқада у чарчаб қолгандек туюлди. Унинг ўрнига, масалан, Азизбек Амоновни майдонга туширса бўлмасмиди?
- Шомуродовнинг ўрнига бошқа футболчини синаб кўрсак бўларди, аммо бош мураббий сифатида шундай қарорга келдим. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди