Фото: ЎФА
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2026 саралаши доирасида 11 июнь, сешанба куни Эронга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади.
Иккинчи бўлимда ҳам терма жамоалар бир қанча хавфли вазиятларни яраца-да, дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Шу тариқа учрашув 0:0 ҳисоби билан якунланди.
Сречко Катанец жамоаси 6 июнь куни гуруҳнинг 5-тури доирасида Туркманистон устидан ғалаба қозонган эди.
ЖЧ—2026 саралаши
11 июнь, сешанба
Эрон – Ўзбекистон 0:0
Эрон: 1. Алиризо Бейранванд, 4. Шожаи Ҳалилзода, 2. Салеҳ Ҳардани, 13. Ҳоссейн Канани, 5. Милад Муҳаммади, 14. Саман Ғоддос, 21. Омид Нурафкан (6. Муҳаммад Горбани, 74), 16. Меҳди Тораби, 7. Алиризо Жаҳонбахш, 20. Сердар Азмун, 9. Меҳди Тареми.
Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 2. Абдуқодир Ҳусанов, 4. Фаррух Сайфиев, 5. Рустам Ашурматов, 7. Отабек Шукуров (6. Диёр Холматов, 70), 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов (21. Азиз Амонов,70), 11. Остон Ўрунов, 13. Шерзод Насруллаев, 14. Элдор Шомуродов (22. Аббос Файзуллаев, 57), 23. Ҳусниддин Алиқулов.
Огоҳлантириш: Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон) 18, Салеҳ Ҳардани (Эрон) 89
Шу тариқа, Эрон ва Ўзбекистон E гуруҳини 14тадан очко билан якунлаб, форслар пешқадам сифатида, вакилларимиз эса 2-ўрин билан ҳал қилувчи босқичга йўлланма олди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди