12:38 / 12.06.2024
608

ЖЧ—2026 саралаши. Қатар “ғайриоддий” гол эвазига Ҳиндистон устидан ғалаба қозонди

ЖЧ—2026 саралаши. Қатар “ғайриоддий” гол эвазига Ҳиндистон устидан ғалаба қозонди
Фото: Timesноwнеwс
Футбол бўйича ЖЧ—2026 саралашининг иккинчи босқичидан ўрин олган сўнгги баҳслар бўлиб ўтди. А гуруҳида кейинги босқич учун кураш олиб бораётган Қатар — Ҳиндистон учрашуви мезбонларнинг ғалабаси (2:1) билан якунланди.

Учрашувнинг 37-дақиқасида ҳиндистонлик Шангте ҳисобни очди. 73-дақиқада Юсуф Айман ҳисобни тенглаштирди. Қатар футболчисининг бош билан зарбасидан сўнг тўп майдонни тарк этди ва барча ҳиндистонлик футболчилар бир муддат тўхтаб қолишди. Бундан фойдаланган қатарлик 5-рақамли футболчи майдон ташқарисидаги тўпни қоидага хилоф равишда майдонга қайтарди ва шеригига узатди. Тўпни эгаллаган 6-рақамли қатарлик футболчи эса рақиб дарвозасини ишғол қилди. Голдан сўнг барча ҳиндистонлик футболчилар ён ҳакамига эътироз билдирди, аммо бу норозиликлар қарорнинг ўзгаришига сабаб бўлмади.

Учрашув сўнггида яна бир гол ўтказиб юборган Ҳиндистон 5 очко билан А гуруҳида 3-ўринни эгаллаб, ўз юришини тўхтатди.

Маълумот учун, ушбу ўйинда ВАР тизими ишламаган.

Қатар жамоаси эса 16 очко билан гуруҳ етакчилигини қўлга киритди ва саралашнинг учинчи босқичига йўл олди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2026 саралаши. Қатар “ғайриоддий” гол эвазига Ҳиндистон устидан ғалаба қозонди