Фото: Getty Images
Футбол бўйича Германияда Европа чемпионати 14 июнда бошланади. УЕФА Евро—2024 очилиш ўйинига ҳакамларни тайинлади.
А гуруҳидан ўрин олган Германия ва Шотландия терма жамоалари ўртасидаги ўйинни Клеман Турпин бошчилигидаги франциялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унинг ёрдамчиси сифатида Николас Данаулт ва Бенжамин Пейж, захира ҳаками ўрнида Франсуа Летексиэр ишлайди.
Жером Брисард VAR тизимига раҳбарлик қилади, унга Вилли Делажо ва италиялик Массимилиано Иррати ёрдам беради.
Маълумот учун, Германия — Шотландия ўйини 14 июнь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.
Европа чемпионатининг амалдаги ғолиби Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтган финалда Англия терма жамоасини мағлуб этган Италия терма жамоаси ҳисобланади. Ғолиб номи пенальтилар сериясида ҳал аниқланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди