
Футбол бўйича Европа Чемпионатининг А гуруҳининг 1-турида Венгрия Швейцария билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида Квадбо Дуа ҳисобни очди. Мишел Эбишер 45-дақиқада ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.
Иккинчи бўлимнинг бошида Венгрия ҳисобни қисқартирди. 66-дақиқада урилган голга Барнабаш Варга муаллифлик қилди. Қўшиб берилган дақиқаларда Брел Эмболо ҳисобни якуний—1:3 кўринишига олиб келди.
Венгрия – Швейцария 1:3
Голлар: Варга 66' – Дуа 12', Эбишер 45', Эмболо 90+3'
Венгрия – Гулачи, Фиола, Орбан, Ланг (Болла, 46), Салаи (Дардай, 79), Керкез (Адам, 79), Шаллаи, Надь (Кляйнхайслер, 67), Собослаи, Шафер, Варга.
Швейцария – Зоммер, Видмер (Стергиу, 68), Родригес, Шер, Аканжи, Жака, Фройлер (Сьерро, 86), Эбишер, Варгас (Эмболо, 74), Дуа (Амдуни, 68), Ндойе (Ридер, 86).
Огоҳлантиришлар: Видмер (5), Фройлер (59), Салаи (69), Фиола (87).
Шундай қилиб А гуруҳида Германия ва Швейцария 3 очко билан гуруҳ етакчилигини сақлаб турибди.
B гуруҳининг 1-турида Испания терма жамоаси 15 июнь куни Хорватияга қарши баҳс олиб борди.

Ўйиннинг 29-дақиқасида Альваро Мората ҳисобни очди. Уч дақиқа ўтиб Фабиан Руис ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Бўлим якунланиш палласида Дани Карваҳал ҳисобни йириклаштирди.
Иккинчи бўлимда жамоалар ҳар қанча уринмасин ҳисобни ўзгартира олмади. Шундай қилиб, Испания биринчи турда 3 очкога эга чиқиб, B гуруҳи етакчисига айланди.
Испания - Хорватия 3:0
Голлар: 1:0 – 29 Мората, 2:0 – 32 Фабиан Руис, 3:0 – 45+2 Карвахаль.
Испания – Унаи Симон, Карвахаль, Начо, Ле Норман, Кукурелья, Фабиан Руис, Родри (Субименди, 86), Педри (Ольмо, 59), Уильямс (Мерино, 68), Ямаль (Ферран Торрес, 86), Мората (Ойарсабаль, 67).
Хорватия – Ливакович, Станишич, Шутало, Понграчич, Гвардиол, Модрич (Пашалич, 65), Ковачич (Сучич, 65), Брозович, Маер, Крамарич (Петкович, 72), Будимир (Перишич, 56).
Огоҳлантириш: Родри (78).
B гуруҳининг иккинчи баҳси бугун, 15 июнь куни тунда бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар