
Испания чемпионатининг 26-тури доирасида “Барселона” билан “Райо Вальекано” клублари ўртасидаги ўйин 6:1 ҳисоб билан каталонияликларнинг фойдасига ҳал бўлди.
Месси 56-дақиқада 11 метрлик жарима тўпини амалга ошириб, жамоасининг учинчи тўпига муаллифлик қилди. Леонель , 63 ва 68-дақиқаларда яна икки марта рақибни ўз дарвозасидан тўпни олиб чиқишга мажбур қилди ва хет-трик соҳибига айланди.
Месси Испания чемпионатининг тўпурарлари борасида биринчи ўринда кетаётган Роналдуга етиб олди, эндиликда уларнинг ҳар иккаласининг ҳам ҳисобида 30 та дан гол бор.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар