13:12 / 10.09.2016
5 877

Англия чемпионати, 4-тур олдидан. Кутиб олинг, суперўйин — «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити»!

Англия чемпионати, 4-тур олдидан. Кутиб олинг, суперўйин — «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити»!

Бугун Англия Премьер-лигасининг 4-тур учрашувларига старт берилади. Ҳар доимгидек, футбол мухлисларини бир қатор қизиқарли бўлган ўйинлари кутмоқда.

Жумладан, турни "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" учрашуви очиб беради. Жаҳон футболида Испания класикосидан кейинги ўринда турадиган ушбу белашувни бутун дунёда томоша қилишади. Боз устига, ҳамма яна бир марта Моуринью - Гвардиола қарама-қаршилигига гувоҳ бўлади. Бу сафаргиси дўстона кайфиятда ўтса ажаб эмас. Айнан мана шу ўйин турнинг марказий учрашуви ҳисобланади.

Демак, дам олиш кунларида "Арсенал" ўз майдонида "Саутгемптон"ни қабул қилади. "Тоттенхэм" бўлса сафарда "Сток Сити" билан ўйнайди. Лондон жамоалари ғалаба учун майдонга чиқишади.

Ишқибозлар "Ливерпуль" - "Лестер" иштирокидаги яна бир кичик марказий ўйинга гувоҳ бўлишади. Бундан ташқари, "Суонси" - "Челси" баҳси ҳам кўпчиликнинг диққат марказида бўлади.

Хуллас, кўп нарсаларга ойдинлик киритиладиган ҳафта олдида турибмиз.

Ушбу тур анонси билан танишинг:


Манба: www.fut.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Англия чемпионати, 4-тур олдидан. Кутиб олинг, суперўйин — «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити»!