09:54 / 19.06.2024
137

Евро-2024. Португалия сўнгги дақиқалардаги гол эвазига Чехияни иродали тарзда мағлуб қилди

Евро-2024. Португалия сўнгги дақиқалардаги гол эвазига Чехияни иродали тарзда мағлуб қилди
Футбол бўйича Европа чемпионати биринчи туридан ўрин олган сўнгги учрашув 18 июнь, сешанба куни бўлиб ўтди. Унда Португалия ҳамда Чехия миллий жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Португалия тўлиқ ҳужумга ўтди. Чехия термаси тўлиқ таркиб билан ҳимояланди. Дарвозабон ҳамда ҳимоячиларнинг ишончли ҳаракати сабаб ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйин сценарийси биринчи бўлимдагидек бошланди. Аммо кам сонли ҳужумлардан бирида Чехия терма жамоаси ҳисобни очди. 62-дақиқада урилган голга Провод муаллифлик қилди. Шундан сўнг португаллар устунликни қўлга киритишга ва рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратишга ҳаракат қилди. Учрашувнинг 69-дақиқасида Робин Гранач дарвозабондан қайтган тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди — 1:1.

85-дақиқада Диого Жота томонидан гол урилди, аммо гол VAR текширувидан сўнг офсайд сабаб бекор қилинди. Қўшиб берилган дақиқаларда Португалия терма жамоаси футболчиси Франциско Консейсау ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа ушбу ўйин португалларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ушбу гуруҳдан ўрин олган дастлабки учрашувда ғалаба қозонган Туркия гуруҳ етакчисига айланди. Тўплар нисбатида битта гол фарқи сабаб Португалия иккинчи ўринга жойлашди.

Евро—2024
1-тур
18 июнь, сешанба

Португалия – Чехия 3:1
Голлар
: 0:1 — Провод (62), 1:1 — Ҳранач (69, автогол), 2:1 — Консейсау (90+2).
Португалия: Кошта, Далот (Инасиу, 63), Пепе, Диаш, Мендеш (Нету, 90), Канселу (Семеду, 90), Фернандеш, Витиня (Консейсау, 90), Сильва, Леау (Жота, 63), Роналду.
Чехия: Станек, Соуфал, Ҳранач, Ҳолеш (Хори, 90+3), Крейчи, Доудера, Провод (Барак, 79), Соучек, Шулс (Шевчик, 79), Шик (Хитил, 61), Кухта (Лингр, 60).
Огоҳлантиришлар: Леау (39), Шик (57), Консейсау (90+3).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Евро-2024. Португалия сўнгги дақиқалардаги гол эвазига Чехияни иродали тарзда мағлуб қилди
ePN