Евро—2024. Англия Дания билан дуранг натижа қайд этди

Евро—2024. Англия Дания билан дуранг натижа қайд этди
Футбол бўйича Европа Чемпионатининг C гуруҳида Англия ва Дания терма жамоалари 20 июнь, пайшанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида Ҳарри Кейн ҳисобни очди. 34-дақиқада Юлманд ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим дуранг натижа билан якунланди.

Иккинчи бўлим бошида инглизлар фаолроқ ҳаракат қилди. Бўлим ўрталарида эса Дания ҳам қатор хавфли вазиятларни юзага келтирди. Иккинчи бўлим охирига қадар дарвозалар ишғол этилмади.

Шу тариқа ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

C гуруҳида яна бир ўйин Словения ва Сербия ўртасида кечди. Ушбу учрашув ҳам 1:1 ҳисоби билан якунланди.

Евро—2024
2-тур

20 июнь, пайшанба
Дания – Англия 1:1
Голлар
: 0:1 – 18 Кейн, 1:1 – 34 Юлманд.
Дания: Шмейхель, Меле, Вестергор, Кристенсен, Андерсен, Кристиансен (Ба, 57), Эриксен, Ҳёйберг, Юлманд, Винд (Дамсгор, 57), Ҳейлунд (Поулсен, 67).
Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Геҳи, Триппьер, Александер-Арнолд (Галлаҳер, 54), Райс, Фоден (Боуэн, 69), Беллингем, Сака (Эзе, 69), Кейн (Уоткинс, 70).
Огоҳлантиришлар: Вестергор (27), Галлаҳер (61), Меле (73).
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар