142
Виталий Левченко: "Ҳозирда "Нефтчи" билан амалдаги шартномам бор ва фақат шу ҳақда ўйлаяпман"
Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Насаф" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида...
- Четлатиш ўйин натижасига таъсир кўрсатмай қолиши қийин. Жуда оғир ўйин ўтказдик. Йигитлар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Сон жиҳатдан камчилик бўлсак ҳам ўйинда устунликка эга бўлган вазиятларимиз бўлди. Бугун намойиш этган ўйинлари учун йигитларга раҳмат айтаман.
- "Нефтчи" иккинчи бўлимда мутлақо бошқача ўйин кўрсатди. Танаффусда йигитларга нималар дедингиз?
- Ҳақиқатдан ҳам йигитлар бугунги учрашувда жуда яхши ҳаракат қилишди. Барча тушуниб турганди, таркибда камчилик бўлиб қолдик ва четлатилган футболчининг ўрнини ўзимиз тўлдиришимиз керак. Танаффусда йигитлар билан гаплашиб олдик. Заҳирадан қўшилган футболчилар ҳам жуда яхши ўйин намойиш этиб беришди.
- Жасур Жалолиддинов нега заҳирадан ўйинга қўшилди?
- Жалолиддинов терма жамоада ўйнаб қайтди, чарчоқ бўлиши табиий. Ҳар бир ўйин учун режамиз бор, у иккинчи бўлимда заҳирадан қўшилди ва кўрдингиз, ўйинимизни янада кучайтирди.
- Виталий Левченко ва Тожикистон терма жамоаси атрофида айланаётган миш-мишларга муносабатингиз?
- Ҳа, бу ҳақида эшитдим. Ҳозир "Нефтчи" билан амалдаги шартномам бор ва фақат шу ҳақда ўйлаяпман.
- Биринчи давра якунидан сўнг таркиб борасидаги режаларингиз борми?
- Ҳа, албатта, режаларимиз бор. Ўйланган режаларни амалга оширишга ҳаракат қиламиз, бунинг учун босқичма-босқич жараён ва вақт керак. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»