04:29 / 24.06.2024
152

Евро—2024. Германия Швейцария билан дуранг ўйнади, Венгрия эса Шотландияни мағлуб этди

Евро—2024. Германия Швейцария билан дуранг ўйнади, Венгрия эса Шотландияни мағлуб этди
Футбол бўйича Европа Чемпионатининг А гуруҳи 3-турдан ўрин олган ўйинлар 23 июнь, якшанба куни бўлиб ўтди.

Мусобақа мезбони Германия Швейцарияга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 28-дақиқасида Ндое ҳисобни очди. Ўйин охирида эса Фюллькруг гол уриб, жамоасининг дуранг натижасини таъминлаб берувчи гол муаллифига айланди. Шу тариқа учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Шотландия Венгрияга қарши майдонга тушди. Учрашувнинг асосий бўлимларида дуранг натижа қайд этилди, бироқ ҳакам қўшиб берган дақиқаларнинг сўнгги сонияларида Венгрия футболчиси Чобот жамоасига ғалаба келтирувчи голни урди.

А гуруҳида 3-тур ўйинлар якунланганидан сўнг турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди:

Евро—2024
3-тур

23 июнь, якшанба
Швейцария – Германия 1:1
Гол
: 1:0 – 28 Ндое, 1:1 — 90+2 Фюллькруг.
Швейцария: Зоммер, Видмер, Родригес, Шер, Аканжи, Эбишер, Жака, Фройлер, Ридер (Варгас, 65), Ндое (Амдуни, 65), Эмболо (Дуа, 65).
Германия: Нойер, Рюдигер, Та (Шлоттербек, 61), Миттельштедт (Раум, 61), Кроос, Гундоган, Андрих (Байер, 65), Вирц (Сане, 76), Киммих, Ҳаверц, Мусиала (Фюллькруг, 76).
Огоҳлантиришлар: Ндое (25), Та (38), Жака (67), Видмер (81).

Шотландия – Венгрия 0:1
Гол
: 0:1 — 90+10 Чобот
Шотландия: Ганн, Ралстон (Маклин, 83), Ҳенли, Маккенна, Ҳендри, Робертсон, Макгрегор, Макгинн (Армстронг, 76), Мактоминей, Гилмор (Кристи, 83), Адамс (Шенкленд, 76).
Венгрия: Гулачи, Болла, Орбан, Ботка (Чобот, 86), Дардаи (Салаи, 74), Над, Керкез, Стаyлз (Над, 61), Шаллаи, Собослаи, Шафер, Чобот, Варга (Адам, 74).
Огоҳлантиришлар: Стаyлз (18), Орбан (26), Шафер (44), Мактоминей (50), Кляйнхайслер (75).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Евро—2024. Германия Швейцария билан дуранг ўйнади, Венгрия эса Шотландияни мағлуб этди