03:20 / 25.06.2024
314

Евро—2024. Италия сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди, Испанияда яна ғалаба (видео)

Евро—2024. Италия сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди, Испанияда яна ғалаба (видео)
Футбол бўйича Европа Чемпионатининг B гуруҳи 3-турдан ўрин олган ўйинлар 24 июнь, душанба куни бўлиб ўтди.

Хорватия Италияга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимни эса фаолроқ бошлаган хорватлар пенальти ишлаб олди. Лука Модрич ушбу пенальтини ноаниқ амалга оширди, бироқ жамоаси ҳужумни давом эттирди ва айнан Лука ўйиндан гол уриб, ҳисобни очди.

Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда эса Закканйи ҳисобни тенглаштирди ва жамоасининг дуранг натижасини таъминлади.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Испания Альбания устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол 13-дақиқада Ферран Торрес томонидан урилди.

B гуруҳида 3-тур ўйинлар якунланганидан сўнг турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди:

Евро—2024
3-тур

24 июнь, душанба
Хорватия – Италия 1:1
Голлар
: 1:0 – 55 Модрич, 1:1 — 90+8 Закканйи.
Хорватия: Ливакович, Станишич, Шутало, Понграчич, Гвардиол, Модрич (Маэр, 80), Ковачич (Иванушес, 70), Брозович, Пашалич (Будимир, 46), Сучич (Перишич, 70), Крамарич.
Италия: Доннарумма, Ди Лоренсо, Дармиан (Закканйи, 81), Бастони, Калафори, Димарко (Кьеза, 57), Жоржиньо (Фажоли, 81), Барелла, Пеллегрини (Фраттези, 46), Распадори (Скамакка, 75), Ретеги.
Огоҳлантиришлар: Сучич (24), Модрич (60), Иванушес (73), Понграчич (78), Станишич (82).

Альбания – Испания 0:1
Гол
: 0:1 – 13 Ферран Торрес.
Альбания: Стракоша, Балиу, Жимшити, Аети, Митай, Лячи (Бериша, 70), Байрами (Хожа, 70), Ramadaни, Аслани, Асани (Мучи, 81), Манай (Броя, 59).
Испания: Райя, Навас, Лапорт (Ле Норман, 46), Вивиан, Грималдо, Мерино, Олмо (Алекс Баэна, 84), Субименди, Ойарсабаль (Лопес, 62), Ферран Торрес (Ямал, 71), Хоселу (Мората, 72).
Огоҳлантиришлар: Силвиньо (52), Байрами (66), Бериша (89).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Евро—2024. Италия сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди, Испанияда яна ғалаба (видео)
ePN