22:27 / 25.06.2024
114

Суперлига. “Олимпик” 9 киши бўлиб ўйнаган “Сурхон” устидан ғалаба қозонди

Суперлига. “Олимпик” 9 киши бўлиб ўйнаган “Сурхон” устидан ғалаба қозонди
Фото: ПФЛ
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 13-турида “Олимпик” 25 июнь, сешанба куни “Сурхон”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 29-дақиқасида Шаҳзод Тоиров ҳисобни очди. Бўлим охирида сурхондарёликлар футболчиси Суннатуллоҳ Ҳамиджонов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Иккинчи бўлимда ҳам “Олимпик” тўпни назорат қилди. 72-дақиқада яна бир “Сурхон” вакили Нодир Неъматхонов майдондан четлатилди.

Учрашув охирида Риан Исломов ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди ва ўйин “Олимпик”нинг ишончли ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Суперлига
13-тур

25 июнь, сешанба
“Олимпик” – “Сурхон” 2:0
Голлар
: 1:0 — 29 Шаҳзод Тоиров, 2:0 — 90 Риан Исломов.
“Олимпик”: 13. Ҳамидилло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 7. Иброҳим Ибрагимов, 8. Нодир Абдихолиқов, 10. Фарруҳ Мухторов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 19. Аҳмадилло Муқумжонов, 22. Шаҳзод Тоиров, 23. Абдурауф Бўриев, 37. Алишер Одилов, 44. Асадбек Раҳимжонов.
“Сурхон”: 16. Дилшод Йўлдошев, 2. Бобиржон Асқаров, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4. Нодирхон Неъматхонов, 7. Достонбек Турсунов, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 9. Улуғбек Ҳошимов, 10. Дмитрий Плетнев, 17. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 66. Беҳруз Шайдулов, 77. Асадбек Каримов.
Огоҳлантиришлар: Саидазамат Мирсаидов (45+6), Беҳруз Шайдулов (62), Шаҳзод Тоиров (78).
Четлатишлар: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (38), Нодирхон Неъматхонов (72), Абдурауф Бўриев (90+7).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. “Олимпик” 9 киши бўлиб ўйнаган “Сурхон” устидан ғалаба қозонди