Футбол бўйича Европа Чемпионатининг нимчорак финалидан ўрин олган навбатдаги учрашув 29 июнь шанба куни бўлиб ўтди.
Унда Германия жамоаси Дания термаси билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди. 38-дақиқада кучли ёмғир ва чақмоқ сабаб учрашув ҳакам томонидан тўхтатилди ва 20 дақиқадан сўнг давом эттирилди.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида Дания терма жамоаси ҳужумкор ўйин намойиш этди ва бу ҳужумлар 50-дақиқада ўз натижасини берди. Андерсоннинг голи офсайд сабаб бекор қилинди. Икки дақиқа ўтиб айнан унинг ўзи пенальтига сабаб бўлди. ВАР ушбу вазиятда футболчи жарима майдони ичида қўл билан ўйнаган деб топди. Нуқтага яқинлашган “Арсенал” футболчиси Ҳаверц адашмади ва ҳисобни очди.
Учрашувнинг 68-дақиқасида Германия ўртадаги фарқни оширди. Жамол Мусиаланинг аниқ зарбаси ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Дания термаси сўнгги дақиқаларгача ҳужум қилишда давом этди. Немислар дарвозабони ва ҳимоячиларининг ишончли ҳаракатлари боис ҳисоб ўзгармай қолди.
Шу тариқа мезбонлар чорак финалга йўл олди. Германия кейинги босқичда Испания—Грузия жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
Евро—2024
Нимчорак финал
29 июнь, шанба
Германия – Дания 2:0
Голлар: 1:0 — Ҳаверц (53, пенальти), 2:0 — Мусиала (68).
Германия: Нойер, Рюдигер, Шлоттербек, Раум (Ҳенрикс, 80), Кроос, Гундўған (Фюллькруг, 65), Андрих (Жан, 64), Киммих, Ҳаверц, Сане (Антон, 88), Мусиала (Вирц, 81).
Дания: Шмейхель, Ба (Кристиансен, 81), Вестергор, Кристенсен (Бруун Ларсен, 81), Андерсен, Меле, Дилейни (Нёргор, 69), Эриксен, Ҳёйберг, Олсен (Поулсен, 69), Ҳойлунд (Винд, 81).
Огоҳлантиришлар: Андерсен (57), Меле (60). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди