Футбол бўйича Европа Чемпионатининг нимчорак финалида Англия ва Словакия терма жамоалари 30 июнь, якшанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 25-дақиқасида Шранс словакияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг охирги дақиқаларида эса Жуд Беллингем ажойиб гол билан ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа терма жамоалар қўшимча бўлимларга мурожаат қилди. Қўшимча бўлимлар бошида эса Ҳарри Кейн инглизларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Қолдан дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва Англия 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
Кейинги босқичда Гарет Саутгейт шогирдлари Швейцарияга қарши майдонга тушади.
Евро—2024
Нимчорак финал
30 июнь, якшанба
Англия – Словакия 2:1
Голлар: 0:1 – 25 Шранс, 1:1 — 90+5 Беллингем, 2:1 — 91 Ҳарри Кейн
Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Геҳи, Триппьер (Палмер, 66), Райс, Фоден (Тоуни, 90), Беллингем (Конса, 105), Майну (Эзе, 84), Сака, Кейн (Галлаҳер, 105).
Словакия: Дубравка, Пекарик (Тупта, 109), Шкриньяр, Вавро, Ганско, Куска (Беро, 81), Лоботка, Дуда (Бенеш, 81), Гараслин (Суслов, 61), Шранс (Домбер, 90), Стрелес (Боженик, 62).
Огоҳлантиришлар: Геҳи (3), Майну (7), Куска (13), Беллингем (17), Шкриньяр (45+1), Пекарик (77), Вавро (108), Домбер (114). «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди