02:24 / 01.07.2024
214

Евро—2024. Испания Грузия устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Евро—2024. Испания Грузия устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Футбол бўйича Европа Чемпионатининг нимчорак финалида Испания ва Грузия терма жамоалари 30 июнь, якшанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида испаниялик футболчи Ле Норман ўз дарвозасига гол уриб қўйди. 39-дақиқада Родри ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимни ҳам испанлар юқори нотада бошлади. 51-дақиқада Фабиан Руис жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 75-дақиқада Нико Уильямс ажойиб рейд уюштириб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. 83-дақиқада Дани Олмо учрашувга якуний нуқтани қўйди.

Шу тариқа ўйин Испаниянинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Испанлар чорак финалда мусобақа мезбони Германияга қарши баҳс олиб боради.

Евро—2024
Нимчорак финал

30 июнь, якшанба
Испания – Грузия 4:1
Голлар
: 0:1 – 18 Ле Норман (автогол), 1:1 – 39 Родри, 2:1 – 51 Фабиан Руис, 3:1 – 75 Уильямс, 4:1 – 83 Олмо.
Испания: Унаи Симон, Карвахаль (Навас, 81), Лапорт, Ле Норман, Кукуреля (Грималдо, 66), Фабиан Руис (Мерино, 81), Родри, Педри (Олмо, 52), Уильямс, Ямал, Мората (Ойарсабаль, 67).
Грузия: Мамардашвили, Какабадзе, Кашия, Гвелесиани (Квеквескири, 79), Двали, Лочошвили (Ситаишвили, 63), Китейшвили (Алтунашвили, 41), Кочорашвили, Чакветадзе (Давиташвили, 63), Кварасхелия, Микаутадзе (Зивзивадзе, 79).
Огоҳлантиришлар: Мората (44), Давиташвили (71).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Евро—2024. Испания Грузия устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди