Футбол бўйича Европа Чемпионатининг нимчорак финалида Франция ва Бельгия терма жамоалари 1 июль, душанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади.
Иккинчи бўлимда ҳам иккала жамоа кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштирди. 85-дақиқага келиб, ҳисоб очилди. Рандал Коло-Муани Бельгия дарвозасига зарба берди ва тўп Вертонгенга тегиб, йўналишини ўзгартириб, дарвозадан жой олди.
Ушбу гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва Франция кейинги босқичга йўл олди.
Шу тариқа Франция Португалия—Словения жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.
Евро—2024
Нимчорак финал
1 июль, душанба
Франция – Бельгия 1:0
Гол: 1:0 — 85 Вертонген (автогол).
Франция: Менян, Кунде, Упамекано, Салиба, Эрнандес, Канте, Рабьо, Тчуамени, Гризманн, Тюрам (Коло-Муани, 62), Мбаппе.
Бельгия: Кастелс, Кастан, Вертонген, Фас, Теате, Карраско, де Брюйне, Онана, Лукаку, Опенда (Мангаля, 63), Доку.
Огоҳлантиришлар: Тчуамени (14), Гризманн (23), Рабьо (24), Вертонген (76). “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар