Футбол бўйича Европа Чемпионатининг нимчорак финалида Нидерландия ва Руминия терма жамоалари 2 июль, сешанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 20-дақиқасида Коди Гакпо ҳисобни очди. Бўлим нидерландияликларнинг кичик устунлигида якунланди.
Иккинчи бўлимда ҳам Нидерландия терма жамаоси фаоллик кўрсатди. 83-дақиқага келиб, Мален ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
Ўйин охирида Мален дублни расмийлаштирди ва Роналд Куман шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа Нидерландия чорак финалда Австрия—Туркия жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.
Евро—2024
Нимчорак финал
2 июль, сешанба
Руминия – Нидерландия 0:3
Голлар: 0:1 – 20 Гакпо, 0:2 – 83 Мален, 0:3 — 90+4 Мален.
Руминия: Нисе, Расиу, Бурке, Дрегушин, Mogoш (Раковитан, 38), Олару, Хажи (Алибек, 72), Станчу, Марин, Марин (Чикилдеу, 72), Ман, Дрегуш (Михеиле, 72).
Нидерландия: Вербрюгген, Думфрис, де Врей, ван Дейк, Аке (ван де Вен, 69), Схаутен (Верман, 69), Рейндерс, Симонс, Бергвейн (Мален, 46), Гакпо (Вегорст, 84), Депай.
Огоҳлантиришлар: Марин (67), Думфрис (77), Станчу (81). “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди