Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита қарорлари ижросини ўз вақтида таъминламагани учун "Навбаҳор", "Нефтчи" ва "Сурхон" клублари 2024 йилнинг ёзги трансфер ойнасида хорижлик футболчини Лига рўйхатидан ўтказа олмайди. Тақиқ қарздорлик бартараф этилган тақдирда ҳам амалда бўлади, - дея бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 16 июль санасига қадар Лига бу уч клубнинг янги футболчиларини рўйхатдан ўтказмайди. Мазкур санага қадар ҳам қўмита қарорлари ижроси бажарилмаса, 16 июль санасидан сўнг улар фақатгина 2002 ва ундан кейин туғилган футболчини рўйхатдан ўтказиши учун рухсат берилади. Бунда клублар «Суперлига ва Пролига регламенти»да белгиланган лимитдан чиқиб кетмаслиги таъминланади.
Агар трансфер ойнасининг сўнгги куни бўлган 30 июль санасига қадар ҳам мавжуд қарздорлик бартараф этилмаса, у ҳолда автоматик равишда 2025 йилнинг қишки трансфер ойнасида легионер футболчини рўйхатдан ўтказиш учун тақиқ кучга киради. Шундан сўнг мазкур клублардан 6 очкогача олиб ташлаш масаласи кун тартибига киритилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди