Футбол бўйича ўртоқлик мақомидаги Биродарлик Кубоги баҳслари старт олди.
Унда Москванинг “ЦСКА” жамоаси Сербиянинг “ОФК” клубига қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 35-дақиқасида ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев ҳисобни очди.
Иккинчи бўлим бошида эса Гайич ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. 54-дақиқада Дивеев москваликларнинг учинчи голига муаллифлик қилди.
Ўйин якунида Бистрович ҳам гол урди ва “ЦСКА” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Москва клуби 7 июль куни “Партизан”га қарши майдонга тушади.
Биродарлик Кубоги
4 июль, пайшанба
“ЦСКА” – “ОФК” 4:0
Голлар: 1:0 – Файзуллаев (35), 2:0 – Гайич (48), 3:0 – Дивеев (54), 4:0 — Бистрович (90+4).
“ЦСКА”: Акинфеев (Помазун, 46), Гайич (Хелвен, 53), Дивеев, (Рядно, 61) Роша (Агапов, 61), Мойзес (Лукин, 61), Круговой (Риванди, 61), Зделар (Бистрович, 61), Обляков (Кисляк, 61), Файзуллаев (Мусаев, 46, Красич, 89), Жемалетдинов (Глебов, 46, Шуманский, 89), Чалов (Гайич, 61, Яковлев, 89). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди