00:33 / 06.07.2024
147

Евро—2024. Испания Германияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Евро—2024. Испания Германияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
Футбол бўйича Европа Чемпионатининг чорак финалида Испания ва Германия терма жамоалари 5 июль, жума куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлим бошида эса испанлар ҳужум уюштириб, ҳисобни очди. Ямалнинг пасини Дани Олмо голга айлантирди.

Ўйин охирида эса Флориан Вирц ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа жамоалар қўшимча бўлимларга мурожаат қилди. Қўшимча бўлимларнинг охирида эса Микель Мерино испанларга ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

Шу тариқа Испания 120 дақиқа давом этган ўйинда ғалабани қўлга киритиб, ярим финалга йўл олди.

Евро—2024
Чорак финал

5 июль, жума

Испания – Германия 2:1
Голлар
: 1:0 – 51 Олмо, 1:1 – 89 Вирц, 2:1 — 119 Мерино.
Испания: Унаи Симон, Карвахаль, Лапорт, Ле Норман (Начо, 46), Кукуреля, Фабиан Руис (Хоселу, 102), Родри, Педри (Олмо, 8), Уильямс (Мерино, 80), Ямал (Ферран Торрес, 63), Мората (Ойарсабаль, 80).
Германия: Нойер, Рюдигер, Та (Мюллер, 80), Раум (Миттельштедт, 57), Кроос, Гундоган (Фюллькруг, 57), Жан (Андрих, 46), Киммих, Ҳаверц (Антон, 90), Сане (Вирц, 46), Мусиала.
Огоҳлантиришлар: Рюдигер (13), Раум (28), Ле Норман (29), Андрих (56), Кроос (67), Миттельштедт (73), Ферран Торрес (74), Унаи Симон (82), Шлоттербек (90), Вирц (94), Карвахаль (100).
Четлатиш: Карвахаль (120+5).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Евро—2024. Испания Германияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди