23:50 / 06.07.2024
65

Евро—2024. Англия пенальтилар сериясида Швейцарияни енгиб, ярим финалга йўл олди

Евро—2024. Англия пенальтилар сериясида Швейцарияни енгиб, ярим финалга йўл олди
Футбол бўйича Европа Чемпионатининг чорак финалида Англия ва Швейцария терма жамоалари 6 июль, шанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади.

Иккинчи бўлимда ҳам фаворит деб ҳисобланган Англия ҳужумга ўтишга шошилмади. Швейцариянинг кам сонли ҳужумлари кўпроқ хавф туғдирди. Учрашувнинг 75-дақиқасида Эмболе ҳисобни очди.

Учрашувнинг 78-дақиқасида Англия термаси бош мураббийи Саутгейт бирданига 3 та ўзгариш амалга оширди. Бу эса икки дақиқадан сўнг натижа берди. 80-дақиқада Бакаё Саканинг узоқдан йўллаган зарбаси голга айланди ва Англия ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувнинг асосий дақиқаларида ғолиб аниқланмади.

Шундан сўнг ҳакам экстра таймларга рухсат берди. Қўшимча дақиқаларда швейсарияликлар анчагина фаол ҳаракат қилди, аммо ҳисобни ўзгартиришнинг иложи бўлмади.

Евро—2024
Чорак финал

6 июль, шанба

Англия – Швейцария 1:1 (пенальтилар бўйича – 5:3)
6 июль. Дюссельдорф. "Дюссельдорф Арена". 21:00
Голлар: Сака 80' – Эмболо 75'
Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Конса (Палмер , 78), Триппьер (Эзе, 78), Майну (Шоу, 78), Райс, Сака, Фоден (Арнольд, 115), Беллингем, Кейн (Тоуни, 110).
Швейцария: Зоммер, Шер, Аканжи, Родригес, Эбишер (Амдуни, 118), Фройлер (Сьерро , 118), Жака, Ридер (Цубер, 64), Варгас (Видмер, 64), Ндойе (Закария, 98), Эмболо (Шакири, 109).
Огоҳлантиришлар: Шер (32), Кейн (66), Видмер (85).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Евро—2024. Англия пенальтилар сериясида Швейцарияни енгиб, ярим финалга йўл олди
ePN